Ёрдам маркази
Брон, тўлов, бекор қилиш ва жой эгалари учун жавоблар.
Қандай брон қиламан?
Жой саҳифасида кун ва вақтни танланг, «Давом этиш»ни босинг, телефон рақамингизни киритинг ва Payme ёки Click орқали тўланг. Тўлов пайтида вақт сиз учун 5 дақиқа сақланади. Рўйхатдан ўтиш фақат тўлов олдидан сўралади.
Қандай тўлайман? Жойида тўласа бўладими?
Брон сайтда Payme ёки Click орқали тўлиқ олдиндан тўланади — шу билан вақт сиз учун кафолатланади. Карта маълумотларингизни биз сақламаймиз.
Бронни қандай бекор қиламан ва қанча қайтади?
Буюртмаларим саҳифасида бронни очинг ва «Бекор қилиш»ни босинг — экранда қанча қайтиши кўрсатилади. Эрта бекор қилсангиз пул тўлиқ қайтади. Кеч бекор қилсангиз (тўйхоналар: 72 соатдан, бошқа жойлар: 24 соатдан кам қолганда) 15% ушлаб қолинади. Батафсил: Бекор қилиш ва пулни қайтариш.
Қайтарилган пул қачон келади?
Пул тўлов қилган картангизга Payme ёки Click орқали қайтарилади. Банк ва тўлов тизимига қараб бу бир неча иш куни олиши мумкин. Ҳолатини Буюртмаларим саҳифасида кўрасиз.
Кела олмасам ёки кечиксам нима бўлади?
Кела олмасангиз, бронни олдиндан бекор қилинг — эрта бекор қилсангиз пул тўлиқ қайтади. Келмасангиз пул қайтарилмайди. Кечикаётган бўлсангиз, брон саҳифасидаги чат орқали жой эгасига ёзинг. Кеч бекор қилиш ҳақи: 15%.
Жой ёпиқ эди ёки хизмат кўрсатилмади. Нима қилай?
Брон саҳифасида «Муаммо ҳақида хабар бериш»ни босинг — ташрифдан кейинги куни соат 10:00 гача. Администратор кўриб чиққунга қадар жой эгасига пул ўтказилмайди; қарор бўйича пул тўлиқ ёки қисман қайтарилади.
Тасдиқ ва эслатмалар қаерга келади?
Телеграм ботимизга (тўлов пайтида бир босишда уланади) ва браузер билдиришномаларига. Уларни профилингиздаги созламаларда ёқиб-ўчирасиз. СМС ва email юборилмайди.
Промокод, бонус баллар ва таклиф чегирмаси қандай ишлайди?
Тўлов саҳифасида битта чегирмани танлайсиз: промокод, шу жойдаги бонус баллар ёки дўст таклифи чегирмаси — улар қўшилмайди. Баллар ташрифдан кейин ёзилади, Бонусларим саҳифасида кўринади.
Ҳисобимни қандай ўчираман?
Профил саҳифасининг пастида «Ҳисобни ўчириш» бор. Келгуси бронларингиз бўлса, улардан 50% сизга қайтади — шунинг учун аввал бронларни бекор қилишни тавсия қиламиз.
Жавоб топмадингизми?
Телеграм орқали ёзинг: бот 24/7 жавоб беради, одам 09:00–21:00 да ёзади.
Телеграм орқали ёзиш